АсосийJamiyat

"Халқ банки" директорининг туғилган куни муносабати билан фоизсиз кредит берилаётгани ҳақида фейк хабарлар тарқалмоқда

'"Халқ банки" директорининг туғилган куни муносабати билан фоизсиз кредит берилаётгани ҳақида фейк хабарлар тарқалмоқда'ning rasmi

ИИВ Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар томонидан интернетда тарқатилаётган яна битта фейк хабардан огоҳлантирди.  

Таъкидланишича, телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда АТ "Халқ банки" номидан фойдаланиб ёлғон хабар тарқатилмоқда. Хабарларда  "Халқ банки" микрокредит ташкилоти директорининг туғилган куни муносабати билан 20 октябргача 1.000.000 дан 50.000.000 сўмгача фоизсиз кредит берилаётгани айтилмоқда. 

"Шу мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

Фейк хабарларга алданманг" – дейлади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар