Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Қўйлиқ массивида жойлашган газ қувурини машина уриб юбориши натижасида авария юзага келган. Бу ҳақда "HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиалининг хабар берди.
Натижада 8 та кўп қаватли уйлардаги 220 та хонадонда бугун соат 11:50 да газ таъминоти узилди. Ҳозирда аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
"Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти яна қайта тикланади", — дейилади хабарда.






