1

34 ёшли аёл Барби қўғирчоғи учун 70 минг доллар сарфлади

ДУНЁ 23.08.2016, 17:05
34 ёшли аёл Барби қўғирчоғи учун 70 минг доллар сарфлади

АҚШда яшовчи асли япониялик бўлган аёлнинг уйида 145 дона қўғирчоқ “яшайди”, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри.

Лос-Анжелес шаҳрида яшовчи Азуза Сакамото Барби қўғирчоқларининг ашаддий ишқибозидир. 34 ёшли бу аёл Барби қўғирчоқларининг пушти ранг кийими, тақинчоқлари ва аксессуарлари  ва ўзининг ҳам Барби каби кийиниши учун 70 минг доллар сарфлаган. 

Азузанинг маълумот беришича, севган йигити унинг қизиқишини қўллаб-қувватлайди. Сакамотонинг ўзи маникюр устаси бўлиб ишлайди. У 15 ёшга кирганида Барби қўғирчоқларини қанчалик севишини англади. Ҳозирда унинг уйида 145 дона Барби қўғирчоғи яшайди. Барби брендига мансуб бўлган сумкалари мавжуд. Аёлнинг уйи ҳам Барбининг кўйлаги каби пушти рангга бўялган. 

“Маош олган куним қўғирчоқларим учун бирор буюм харид қилиш учун дарров ижтимоий тармоққа кираман. Уйим ҳам Барби услубида жиҳозланган.  Қўғирчоқларни эса меҳмонхонадаги ойнали жавонда сақлайман”, дейди Азуза.

Аёлнинг сўзларига қараганда, унинг ўзи Барби қўғирчоғига ўхшашни истамайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1