1

Олимпиада ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Президент фармойиши имзоланди

ЖАМИЯТ 23.08.2016, 22:27
Теглар: Рио–2016
Олимпиада ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Президент фармойиши имзоланди

23 август куни Ўзбекистон Президенти Олимпиада ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида фармойиш имзолади.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ: 

1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар: 

олтин медаль олгани учун

ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси; 

Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

кумуш медаль олгани учун

ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:

Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

бронза медали олгани учун

ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси; 

Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси; 

Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси; 

Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси; 

Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 

2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади. 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин. 

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Шарҳлар

​“Рио-2016” совриндори Шаҳрам Ғиёсов Шаҳзоданинг янги клипида суратга тушди(Видео)

08.02.2017, 11:54

Рио–2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов хонанда Шаҳзода билан ижодий ҳамкорлик қилди. Боксчи хонанданинг “Billionaire” клипида суратга тушди. Янги клипнинг тизерини Шаҳзода ўзининг...
Шаҳрам Ғиёсов ва Жасурбек Латипов Осиёнинг энг яхшилари деб тан олинди

29.12.2016, 10:22

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини аниқлади. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда. Ўзбекистонлик боксчи, Рио–2016 Олимпия ўйинлари...
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” дея эътироф этилди (фото)

21.12.2016, 10:24

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган истеъдодли боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини билан тақдирланди....
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Рустам Тўлаганов уйланди

12.12.2016, 13:56

“Рио-2016” Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов уйланди. Бу ҳақда дўстлари ва санъаткорлар Instagram ижтимоий тармоғида эълон қилишди.  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг ёзишича, тўйда у...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1