1

Италияда юз берган кучли зилзила Аматриче шаҳрини вайрон қилди

ДУНЁ 24.08.2016, 10:32
Теглар: Зилзила
Италияда юз берган кучли зилзила Аматриче шаҳрини вайрон қилди

Италия марказида жойлашган Аматриче шаҳри 23 августдан 24 августга ўтар кечаси юз берган кучли зилзила оқибатида вайронага айланди, деб ёзади “Lenta.ru”.

6,1 балли зилзила маҳаллий вақт билан 01:36 да содир бўлган. 

Шаҳар мэри Сержио Пироццининг айтишича, шаҳар аҳолисининг аксарият қисми вайроналар тагида қолиб кетган. “Шаҳарга олиб борадиган йўллар бузилган. Шаҳарнинг деярли ярми харобалардан иборат”,—дейди у.

Италия фуқаро мудофааси агентлиги зилзилага ўта кучли сифатида баҳо берган. 

Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган. 

Бахтсиз ҳодиса оқибатида энг кўп талофот кўрган шаҳарлар—Аккумоли, Аматриче, Поста ва Аркуата-дель-Тронто.

Шарҳлар

⚡️ Туркияда зилзила қурбонлари 6 минг нафарга, Сурияда эса 2 минг нафарга яқинлашди

08.02.2023, 10:49

Туркияда зилзилалар сабаб 5 минг 894 киши ҳаётдан кўз юмди, 8 минг киши қутқарилди.Бу ҳақда Вице-президент Фуат Октай маълум қилди.Қайд этилишича, айни пайтга қадар зилзилаларда...
Нидерланд сейсмолог олими Туркиядаги зилзилани уч кун олдин прогноз қилгани маълум бўлди

06.02.2023, 13:15

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегара яқинида 7,4 баллик кучли зилзила юз берди. Шунингдек, зилзила Туркиядан ташқари Сурия, Кипр ва Ливанда ҳам кўплаб...
Туркияда кучли зилзила содир бўлди, қурбонлар бор (видео)

06.02.2023, 09:34

Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...
Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

09.09.2022, 09:06

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 09.09.2022 02:00 да  зилзила содир бўлди. Эпицентр: Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1