Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиш даврлари илиқ ва кам қорли бўлди, бу бизнинг Ўрта Осиё қишларимиз учун одатий ҳолдир. Бу даврда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши кузатилади. "Ўзгидромет" келаётган қишда бизни кутаётган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берди.
Сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012-йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этди, бу ўртача иқлим қийматларидан 3-4 градусга паст бўлди. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15-17 градусгача, кундуз кунлари эса 8-13 даражагача пасайди. Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади.
Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келади, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори бўлган. Умуман 2015-2016 йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6 даражага юқори бўлган.
Энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23 даражагача илиқ, айрим кунларда эса 25-27 градусгача илиқ кўтарилиши мумкин.
Бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашишга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 градусгача совуқнинг пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60% дан ошмайди.






