АсосийJamiyat

Сирожиддин Бердиқулов Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди

'Сирожиддин Бердиқулов Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди'ning rasmi

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда

Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. 

Сессияда депутатлар томонидан Бердиқулов Сирожиддин Валиқулович номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов 1979 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Сардоба ва Фарғона туманларига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик

    Бошқа янгиликлар