АсосийDunyo

Грузия Россия билан визасиз режимни қайта кўриб чиқмоқчи

'Грузия Россия билан визасиз режимни қайта кўриб чиқмоқчи'ning rasmi

Саломе Зурабишвили россияликларнинг мамлакатга кириб келиши фонида Россия Федерацияси билан визасиз режим қайта кўриб чиқилишини истисно қилмаслигини айтди. Якуний қарор Грузия ҳукумати томонидан қабул қилиниши керак. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабарига таяниб, "Zamon.uz" ёзмоқда.

“Буни хавф деб айта олмайман, лекин бу шубҳасиз қийинчилик. Эҳтимол, бугунги шароитда либерал бўлган визасиз режимни қайта кўриб чиқишга тўғри келади”, — деди Зурабишвили.

Унинг таъкидланишича, якуний қарорни ҳукумат жамият билан биргаликда қабул қилиши керак.

Аввалроқ Грузия мухолифат партиялари ва бир қатор нодавлат ташкилотлар расмийларни Россия фуқаролари учун виза режими жорий этишга чақириб, уларнинг мамлакатда бўлиш муддатини уч ой билан чеклаганди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, март-июн ойларида Грузияга 278 мингга яқин Россия фуқаролари кириб келган. 21 сентябрда эълон қилинган “қисман” сафарбарлик муҳожирларнинг янги тўлқинига олиб келди.

    Бошқа янгиликлар