АсосийDunyo

Илон Маск Starlink’да хайрия функциясини ёқади

'Илон Маск Starlink’да хайрия функциясини ёқади'ning rasmi

SpaceX асосчиси Илон Маск Starlink’да хайрия функциясини ишга туширишини билдирди. Бу ҳақда у Twitter’даги ўқувчисининг Угандадаги шифохоналар учун сунъий йўлдош тизимлари ажратиш ҳақидаги саволига жавобан гапириб ўтди, деб ёзмоқда "Zamon.uz".

“Яхши, Starlink’га хайрия имкониятини ҳам қўшамиз”, — деб ёзган миллиардер.

Олдинроқ Маск Starlink сунъий йўлдош тизимининг Украинада фаолияти учун беғараз ҳақ тўлашда давом эттиришини айтган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Маск Украинадаги “Starlink” компаниясини молиялашдан бош тортишга қарор қилгани хабар қилинганди.

Октябрь ойи бошида Маск Украина ва Россия ўртасидаги “тинчлик” бўйича ўзининг формуласини таклиф қилган. У баҳсли ҳудудларда БМТ назорати остида референдумлар ўтказиш, Қримдан воз кечиш ва нейтрал мақомни таклиф қилган.

    Бошқа янгиликлар