Ургутда мактаб директори ўқувчини ургани айтилмоқда. Бу ҳақда “Бу кун" дастурида репортаж берилди.
Маълум қилинишича, ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилган, кейинчалик бола эшитмай қолиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Наманганда ўқувчини калтаклаган ўқитувчига нисбатан иш очилган эди.