Эронлик алпинист Элназ Рекаби Сеулдаги Осиё чемпионатида ҳижобсиз чиқиш қилди.
Шу тариқа, спортчи мамлакатдаги аёлларнинг оммавий норозилик намойишларини қўллаб-қувватлашини билдирган. Аммо у мусобақадан бир кун ўтиб ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, спортчи қамоқхонага олиб кетилган.Энди у ўз ватанида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Эрон қонунларига кўра, ҳижоб ўрашдан бош тортган аёллар қамоқ жазосига тортилади.
Бу Ислом инқилоби бошланганидан бери биринчи марта эронлик спортчининг мусобақаларда боши очиқ ҳолда пайдо бўлиши.