АсосийDunyo

Украина ўзининг 108 нафар аёл ҳарбий хизматчисини ватанига қайтарди

'Украина ўзининг 108 нафар аёл ҳарбий хизматчисини ватанига қайтарди'ning rasmi

Душанба куни Россия ва Украина томонлари ўртасида яна бир маҳбус алмашинуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди  "Спутник" Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.

Маълумотларига кўра, музокаралар натижасида Киев назорати остидаги ҳудуддан 110 нафар россиялик, жумладан, 72 нафар денгизчи қайтарилган.

“17 октябрь кунги музокаралар жараёни натижасида Киев режими назорати остидаги ҳудуддан 110 нафар Россия фуқароси, шу жумладан 2022 йил февралидан буён Киев томонидан ушлаб турилган 72 нафар россиялик денгизчи қайтарилди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Озод қилинган россияликлар Москвага олиб кетилиб, уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Украина Қуролли Кучларининг 108 нафар аёл ҳарбий хизматчиси Украина томонига топширилган.

Таъкидланишича, икки украиналик аёл Украинага қайтишдан ихтиёрий равишда бош тортгани учун Россия ҳудудида қолдирилган.

Вазирликнинг қайд этишича, маҳбуслар алмашинуви Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалкованинг шахсан иштирокида бўлиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар