Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Бейшеналиев олинган 110 000 долларлик поранинг қолган қисмини қоплади, деб маълум қилди вазирлик.
Аввалроқ у 37,5 минг долларни қайтариб бергани айтилганди. Улар унинг уйидан топилган. Энди у ихтиёрий равишда 62,5 минг долларни ҳам қайтарди.
"Буни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек унинг сурункали касалликлари, тўртта вояга етмаган фарзанди ва доимий яшаш жойи борлиги сабабли, уни уй қамоғида озод қилишга қарор қилинган" дейилади хабарда.