АсосийDunyo

Туркия махфий "Тайфун" баллистик ракетасини синовдан ўтказди

'Туркия махфий "Тайфун" баллистик ракетасини синовдан ўтказди'ning rasmi

Туркия ҳарбийлари қисқа масофага учувчи баллистик ракетани синовдан ўтказди, деб хабар берди "Bloomberg" вазиятдан хабардор икки кишига таяниб.

Қайд этилишича, ракета Ризе шаҳри яқинидаги мобиль платформадан маҳаллий вақт билан тахминан эрталаб соат 7:00 да учирилган. Ракета Синоп шаҳри қирғоқларига қулашидан олдин 561 километр масофани босиб ўтган. Манбаларнинг таъкидлашича, Туркияда ишлаб чиқарилган ушбу ракета босиб энг узоқ масофани босиб ўтган деб ҳисобланмоқда. 

Маълумотларига кўра, ракеталарни яратиш бўйича махфий лойиҳа "Тайфун" деб номланади ва бу борадаги ишлар бир неча йилдан буён давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар