АсосийDunyo

Ҳарбий-сиёсий ҳолат сабаб Херсондан Россияга 60 минг киши эвакуация қилинади

'Ҳарбий-сиёсий ҳолат сабаб Херсондан Россияга 60 минг киши эвакуация қилинади'ning rasmi

Херсондан Россияга 60 минг киши эвакуация қилинади. Бу ҳақда вилоятнинг Москва томонидан тайинланган “раҳбари” Владимир Сальдо маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

“50-60 минг одамни Днепрнинг чап қирғоғига кўчирамиз”, – деган у.

Сальдонинг сўзларига кўра, бу одамларни эвакуация қилиш учун 6 кун керак бўлади. Бундан ташқари, у Каховка ГЭС бузилган тақдирда Херсоннинг айрим ҳудудлари сув остида қолишидан огоҳлантирган.

18 октябрь куни Россиянинг Украинадаги кучлари қўмондони Сергей Суровикин Херсонда вазият рус қўшинлари учун оғирлашганини айтган. Айрим маълумотларга кўра, Украина армияси бу ерда муваффақиятли қарши ҳужумларини давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар