1

Италиядаги зилзила қурбонлари сони 250 кишига етди

ДУНЁ 26.08.2016, 11:27
Италиядаги зилзила қурбонлари сони 250 кишига етди

Италияда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 нафарга етди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Италиядаги айрим туманларда ҳозирги кунга қадар ҳам зилзилалар бўлиб турибди. Оқибатда эса уйлар, бинолар вайронага айланмоқда ва жабрланганлар сони ортмоқда.

25 август куни юз берган зилзила 4,3 баллни ташкил этган эди. Италия прокуратураси яқинда қурилган,бироқ зилзилага бардош бера олмаган биноларни қурган компаниялар устидан жиноий иш очган.

Мамлакатнинг 1,5 минг аҳолиси уй-жойсиз қолган. Уларнинг барчаси вақтинча яшаш пунктларида яшамоқда. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Харобалар остидан жабрланганларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Қутқарув хизматининг маълум қилишича, харобалар остида тирик инсонларни қутқариш тобора имконсиз бўлиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1