1

Наталья Водянова Италияда зилзиладан жабрланганларга хайрия ёрдамини кўрсатди

ДУНЁ 26.08.2016, 15:31
Наталья Водянова Италияда зилзиладан жабрланганларга хайрия ёрдамини кўрсатди

Россиялик  супермодель Наталья Водянова Италияда зилзиладан жабр кўрганлар учун хайрия акциясини ишга туширди, деб хабар қилди “Gazeta.ru”  нашри.

Бу ҳақда у инстаграм саҳифасида: “Аматриче шаҳри 16 минг аҳолиси бўлган кичкина шаҳарча ҳисобланади. Шу кичкина шаҳарча бошқалардан кўра кўпроқ жабр кўрди. У бутун дунёга Аматричиана пасталари билан машҳурдир”, деб ёзган.

Моделнинг ташаббуси билан “Италия учун овқатлан!” деган лойиҳа ўйлаб топилган. Лойиҳанинг ғояси барча ошпазларни тўплаб, овқат тайёрлаш ва сотилган овқатларнинг пулини зилзиладан жабр кўрганларга юборишдир.

Водянованинг маълумот беришича, барча маблағ айни пайтда воқеа жойида иш олиб бораётган халқаро Save the Children, Қизил Хоч ва бошқа ташкилотларга юборилади. Модель шунингдек, унинг ғоясига биринчилардан бўлиб, британиялик моҳир ошпаз Жейми Оливер ва у билан бирга ишловчи 700 нафар ошпаз қўшилганини айтиб ўтди.

“Кечадан бери Англия, Италия ва Европанинг бошқа мамлакатлари ресторанлари менюсига Аматричиана пастаси қўшилди”, деб маълумот берди Водянова.

Водянова ижтимоий тармоқ орқали ҳаммани кампанияга қўшилишга ундади ва уйда юқоридаги пастани тайёрлаб, оилавий истеъмол қилишга, тинчлик-хотиржамликда  яқинларининг билан дастурхон устида тўпланиш нақадар бахт эканлигини англашга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1