Қамчиқ довонида 28 октябрь куни автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қамчиқ довонидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 250-252-километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис автомашиналар ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ҳаракат одатдаги тарзда давом эттирилиши маълум қилинган.






