АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия йўллади

'Шавкат Мирзиёев Сеулдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия йўллади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Сеул шаҳрининг Итаевон кўчасида уюштирилган Хеллоуин байрамида содир бўлган тиқилинчда юзлаб фуқаролар ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги ҳақида баёнот берди.

    Бошқа янгиликлар