АсосийDunyo

Сеулда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

'Сеулда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди'ning rasmi

Жанубий Корея пойтахти Сеулда Хеллоуин байрамида юз берган тиқилинч оқибатида камида 120 киши ҳалок бўлди, 150 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Сеулнинг Итаевон туманидаги Хеллоуин байрамида юз берган тиқилинчда 120 киши ҳалок бўлди, 150 нафари яраланди", дейилади ОАВ хабарида.

Аввалроқ Сеулдаги тиқилинч туфайли 50 га яқин одамнинг юрак хуружига учрагани хабар қилинган эди. Агентлик маълумотларига кўра, фавқулодда вазиятлар ходимларига фуқаролардан камида 81 та қўнғироқ келиб, нафас олиш қийинлиги ҳақида хабар берган.

Жанубий Корея президенти Юн Сеок Ёл жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни буюрди. Сеул мери О Се Хун Европага ташрифини воқеа ортидан тўхтатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар