АсосийDunyo

Россия ракета ҳужумларидан ҳимояланиш учун Украинага Ғарбнинг ёрдами етарли бўлмаяпти

'Россия ракета ҳужумларидан ҳимояланиш учун Украинага Ғарбнинг ёрдами етарли бўлмаяпти'ning rasmi

Украина Ғарбдан ҳаво ҳужумига қарши тизимларни кўпроқ етказиб беришни сўрамоқда. Бу Россия ракета ҳужумлари кучайгани фонида юз бермоқда. Бу ҳақда "Zamon.uz"  "Би-би-си"нинг рус хизматига таяниб хабар берди.  

Хусусан, Украина телевидениясидаги чиқишида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги расмий вакили Юрий Игнат бу ҳақда гапирган.

"Бизга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари керак. Биз кўп гапирган Германиянинг IRIS-T тизимларидан кўпроқ зарур", — деган у.

Ҳозирги вақтда Берлин қўшимча яна бир дона IRIS-T етказиб бергани маълум қилинган. Игнатнинг сўзларига кўра, бу тизимлари тўлиқ ишламоқда. Шу билан бирга расмий вакил Американинг NASAMS тизимларидан икки батарея берилаётганини, аммо бу етарли эмаслигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар