АсосийJamiyat

Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди (видео)

'Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди (видео)'ning rasmi

ДХХ матбуот хизмати Darakchi. uz'га Тошкентда адвокат 5000 доллар пора олган вақтда ушлангани ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони, танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.



Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар