АсосийJamiyat

Ўзбекистонда крипто-дўкон ташкил этишга рухсат берилди

'Ўзбекистонда крипто-дўкон ташкил этишга рухсат берилди'ning rasmi

Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3395, 31.10.2022 й.).

Қуйида санаб ўтилган қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди:

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

✓ крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
- чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

✓ крипто-дўконнинг савдо объекти орқали: 

- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
- мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
- мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

- мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
- Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
- аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

    Бошқа янгиликлар