Самарқанд вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган шаҳар прокурори Б.Облоқуловнинг хатти-ҳаракатларига оид хабарлар бўйича расмий баёнот берди.
Хабарларда прокурор тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний равишда аралашаётгани қайд этилган.
Ўрганишлар натижасида аниқланишича, “Samarqand Siyob Savdo” унитар мажмуасида савдо фаолияти жорий йилнинг 5-20 сентябрь кунлари вақтинча чекланганлиги аниқланган.
Прокуратура баёнотида ушбу чекланишга асос қилиб Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 15-17 сентябрь кунлари ШҲТ давлатлари саммити ўтказилиши муносабати билан Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг 2022 йил 31 августдаги қарорининг 5-банди келтирилмоқда. Ушбу бандда М-37А “Самарқанд халқа йўли “ автомобиль йўлининг 40-43 км.лари оралиғи 5-20 сентябрь кунлари вақтинча чеклов қўйилган. “Samarqand Siyob Savdo” унитар мажмуаси эса ўша оралиқда жойлашган бўлган.






