АсосийJamiyat

8-12 ноябрь кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан режалаштирилган баъзи рейслар Навоий орқали амалга ошириладиган бўлди

'8-12 ноябрь кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан режалаштирилган баъзи рейслар Навоий орқали амалга ошириладиган бўлди'ning rasmi

8-12 ноябр кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан режалаштирилган рейслар Навоий аэропорти орқали амалга оширилади. "Uzbekistan Airways" бу ҳақда хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 ноябрь соат 00:01дан 12 ноябрь соат 00:01гача қуйидаги авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади:

  • HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
  • HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
  • HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;
  • HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд,  
  • HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.  

 Шунингдек, қуйидаги авиақатновлар бекор қилинади:

  •  HY049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;  
  •  HY047/048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд;
  •  HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона.

"Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга, дейилади (https://t.me/uzbekistanairways/2946) Uzbekistan Airways ахборотида", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар