АсосийDunyo

Зеленский Путин билан музокарага тайёрлигини маълум қилди

'Зеленский Путин билан музокарага тайёрлигини маълум қилди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин билан махсус шартлар асосида музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, у россиялик ҳарбийларга мурожаат қилиб, оммавий баёнот орқали ўз жонини қутқаришлари мумкинлигини айтган.

Украина президентининг Путин билан музокаралар шартлари қуйида келтирилган:

- Россияга қўшилган ҳудудларни қайтариш билан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш;

- БМТга ҳурмат;

- барча йўқотишларни қоплаш;

- ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш;

- бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонч.

    Бошқа янгиликлар