АсосийDunyo

Боғдодда портлаш содир бўлди

Ироқ пойтахти Боғдодда содир бўлган портлашда камида тўққиз киши ҳалок бўлди ва яна 30 нафари яраланди. Миналанган автомобиль бугун кечаси пойтахтнинг Ал-Каррад туманида портлатилди, дея хабар беради Sky News — Arabia телеканали.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли, дея хабар беради ТАСС. Портлашдан сўнг ушбу ҳудуддаги ўнлаб машиналар ва дўконларда ёнғин чиқди.

Ал-Каррадда кўплаб ресторанлар, дўконлар ва савдо марказлари мавжуд. 

Бундан аввал Боғдодда 3 июль куни теракт содир бўлиб, унда 300 киши ҳалок бўлганди. Рамазон ойида содир бўлган мазкур теракт сўнгги йиллардаги энг йириги бўлганди.

Бошқа янгиликлар