1

Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

ШОУ-БИЗНЕС 07.09.2016, 12:05
Теглар: Актёр
Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Ўзбек миллий академик драма театри актёри Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг бу ҳақдаги қарори 30 август куни қабул қилинган. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда

Саъдиевдан ташқари, Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мусиқали театри драма артисти Сапаргул Даулетова ҳам Қорақалпоғистон халқ аристи унвони билан тақдирланган.

Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жировчилик ҳунари ўқитувчиси Жанибек Пиязов Қорақалпоғистон халқ жирови, Чимбой туманидаги 21-мактаб физика ўқитувчиси Базарбай Жаксимов Қорақалпоғистон халқ ўқитувчиси унвони билан тақдирланган.

«Қорақалпоқ адабиёти» газетаси мухбири Музаффар Аҳмедов Қорақалпоғистон халқ шоири унвони эгасига айланган бўлса, «Маданият ва спорт» газетаси бош муҳаррири Алланазар Абдиев эса Қоарқалпоғистон халқ шоири унвони билан мукофотланган.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесирасмий сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 12 июнь куни 70 ёшни қаршилаган Ёдгор Саъдиев 1989 йили республика давлат мукофотини қўлга киритган, 1998 йили эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
​“ИШДАГИ ИШҚ” ФИЛЬМИ ҚАҲРАМОНЛАРИ БУГУНГИ КУНДА(ФОТО)

11.07.2017, 15:07

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...
​ЁҚУБ АҲМЕДОВ. АКТЁР БЎЛИШНИ ИСТАГАН ФУТБОЛЧИ

11.07.2017, 14:10

Учрашувимиз меҳмонини кинодаги катта-кичик роллари орқали яхши танийсиз. Санъатга кириб келгунига қадар эса у спортчи бўлган. Сўзимиз чин. Жароҳат олмаганида эҳтимол бугун актёр эмас, футболчи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1