1

Собиқ Тошкент автомобиль-йўллар институти факультетлари сони камайтирилди

ЖАМИЯТ 07.09.2016, 14:54
Теглар: Университет, Тошкент
Собиқ Тошкент автомобиль-йўллар институти факультетлари сони камайтирилди

Тошкент автомобиль-йўллар институти (ТАЙИ) ўрнида ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш институтида иккита факультет фаолият юритади. Ушбу ўзгариш давлат раҳбарининг 26 августда тасдиқланиб, Lex.uz сайтида эълон қилинган қарорида ўз аксини топган, деб ёзади «Газета.уз». Аввал мазкур институтда тўртта факультет мавжуд эди.

Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш ҳамда Автомобиль транспорти ва транспорт тизимларини фойдаланишга топшириш факультетлари бештадан кафедрани ўз ичига олади. Бундан ташқари, ОТМ тузилмасида олтита факультетлараро умумтаълим кафедралари фаолият кўрсатади.

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган ёки қайта ташкил этилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган бакалавр ва магистратура талабалари тегишли Ўзбекистон ОТМларининг мос келувчи йўналишларига ўтказилади. Қайта ташкил этилган институт сайтида эълон қилинган Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғига биноан, ушбу ОТМлар Тошкент давлат техника университети ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтидир.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1