Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева янги “Миллий” телеканалида иш бошлади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
“ ‘Миллий’телеканалидаги хит-парад ҳар ҳафта мен билан бирга ўтказилади. Овоз беринг ва севимли юлдузингизни қўллаб-қувватланг”,—дейди Райҳон.
Эслатиб ўтамиз, хонанда бундан аввал MY5 телеканалидаги “Love story” лойиҳасида бошловчилик қилган эди.





