АҚШ президентлигига демократлардан номзод Хиллари Клинтон чиқишлардан бирида йўталиш сабабини республикачилардан номзод, миллиардер Дональд Трампга бўлган аллергия деб тушунтирди. Воқеа Кливлендда бўлди, дея маълум қилмоқда Vesti.ru.
Клинтоннинг сўзларига кўра, у Трамп ҳақида ўйлаши билан унга йўтал келади. Ўз навбатида, Дональд Трампнинг менежери Келианн Конвей Клинтонда ОАВларга аллергияси бор деб ҳисоблайди.





