АсосийJamiyat

Бугун Самарқанд шаҳрининг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади

'Бугун Самарқанд шаҳрининг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда 18 ноябрь куни транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида бир қатор тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, машиналар ва велоспортчиларнинг кўчалар бўйлаб давлат байроғи марши ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Шу муносабат билан ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва тадбирни намунали ташкил этиш мақсадида соат 08:00 дан 10:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

  • Регистон кўчасининг Регистон майдони олдидан университет хиёбонининг Бўстонсарой кўчаси туташмасигача;
  • университет хиёбонининг Амир Темур ҳайкали жойлашган қисмидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида.

    Бошқа янгиликлар