Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан “Google” компанияси ҳамда “Digital Generation Uzbekistan” ННТ ҳамкорлигида жорий йилнинг 21-26 ноябрь кунлари IT соҳасига қизиқиш билдирган ёшлар учун “Рақамли авлод IT ҳафталиги” тадбири ташкил этилмоқда.
Мазкур ҳафталик доирасида Robo Labirint, Robo Futbol, DG Contest, Cyber Sport йўналишлари бўйича мусобақалар ва GDG Google Dev fest тадбири ташкил этилади.
Тадбирга ўз соҳасининг етакчиси бўлган хорижий мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда.
Жумладан:
Барис Есугей -Google Developer Ecosystem & Google for Startups (Туркия ва Ўрта Осиё) раҳбари,
Петер Вестербаcка - "Angry Birds" асосчиси,
Игор Дубанос - Беларусь давлатининг iTechArt дастурчиси,
ЖеонгМин Кwон - Google developer эксперти,
Дҳармеш Вая - Google developer эксперти,
Саяк Паул - Google developer эксперти,
Нирав Котҳари - Google developer эксперти,
Шу билан бирга мазкур тадбирда 20 га яқин IT соҳасидаги спикерлар ҳам қатнашиши кўзда тутилган.
Тадбир онлайн ва оффлайн форматда ўтказилади. Онлайн форматда 3000 нафардан зиёд, оффлайн форматда эса 500 нафардан зиёд ИТ соҳасига қизиқувчи ёшлар қатнашиши кутилмоқда.
18.11.2022 12:21
Президент таълим муассасалари агентлиги “Google” билан ҳамкорликда “Рақамли авлод IT ҳафталиги” тадбирини ташкил этмоқда






