Сал аввал Тошкент халқаро аэропортида Мисрдан учиб келган йўловчи тимсоҳ боласи, 3 бош игуана ҳамда 3 бош илонни ноқонуний олиб кираётгани аниқланган эди. Тошкент ҳайвонот боғи ушбу жонзотларнинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Жонзотларнинг аҳволи ёмон эди, чунки улар иссиқ иқлимга мослашиб, самолётнинг юк бўлимидаги паст ҳарорат ва тор шароитда анча вақт қолиб кетганлар. Бундан ташқари, янги туғилган игуаналардан анча йирик бўлган тимсоҳ улар билан бир қутида бўлиб, уларни оғир жароҳатлаган ва улар ҳозирда ўлим ёқасида...
Шундай қилиб, янги туғилган йўлбарс нақшли ва тўрли питонлар жуда озғин бўлиб, уларнинг танаси сувсизланган ва жиддий ветеринар даволанишни талаб қилади. Чорасиз "асирдаги йўловчилар" ҳайвонот боғига олиб келинди, улар карантинда ва мутахассислар назорати остида.
⠀Кичкинтойлар ҳолати юзасидан сизларни хабардор қилиб борамиз", - дейилади хабарда.






