Uzbekistan Airways’нинг маълум қилишича, бугун, 2022 йил 22 ноябрь куни Фарғона ҳамда Урганч халқаро аэропортларининг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли компаниянинг бир нечта рейслари мажбурий кечиктирилади:
- HY-9616 Москва – Урганч қатнови Навоий аэропортига йўналтирилди. Ушбу йўналишдаги қатнов белгиланган манзилга етиб борган.
- HY-9615 Урганч – Москва қатнови ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган.
- HY-081 Тошкент – Фарғона, HY-339 Фарғона – Дубай, HY-340 Дубай – Фарғона, HY-072/HY-071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона, HY-082 Фарғона – Тошкент қатновлари, шунингдек, HY-053 Тошкент – Урганч, HY-279/HY-280 Урганч – Истанбул – Урганч ва HY-054 Урганч – Тошкент, HY-074/HY-073 Бухоро – Наманган – Бухоро, HY-9626/HY-9625 Москва – Нукус – Москва ва HY-9606 Москва – Самарқанд кечикиб амалга оширилиши маълум қилинмоқда.
Бундан ташқари, режалаштирилган HY-745/HY-746 Тошкент – Тбилиси – Тошкент қатновлари ҳам кечикиб амалга оширилади.
Компания Ахборот хизмати йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўрамоқда.






