1

Қамчиқ довонида Isuzu ағларилиб, ҳайдовчи машина салонида қисилиб қолди (видео)

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 11:03
Қамчиқ довонида Isuzu ағларилиб, ҳайдовчи машина салонида қисилиб қолди (видео)

Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 04:35 ларда Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиқга урилган ва ағдарилиб қолган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган.

Воқеа жойига ФВВнинг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ҳамда автойўл ходимлари етиб борган.

ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган. Қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини юк машина ичидан чиқариб олган ва биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Автойўл ходимлари билан ҳамкорликда юк машинаси махсус кран ёрдамида хавфсиз ҳудудга транспортировка қилиш ишлари амалга оширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1