АсосийShou-biznes

“Нотаниш қотил”нинг намойишига саноқли кунлар қолди

15 сентябр куни Алишер Навоий номидаги кино саройда режиссёр Азамат Ахроровнинг “Нотаниш қотил” фильми катта тақдимоти бўлиб ўтади. 

Бу ҳақда Азамат Аҳроровнинг ўзи шундай дейди:

“Нотаниш қотил» фильми ижодимдаги энг кўп вақт ва маблағ сарфланган фильм. Фильм  қўрқинчли жанг саҳналари ва эффектлардан иборат. Фильм гиёҳвандликка қарши кураш, ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатлар ва укасининг қасосини оладиган ака ҳақида. 

Фильмдаги бош ролларни Азамат Ахроров, Шаҳзода Муҳаммедова, Алихан, Беҳзод Тожиев, Бахтиёр Мусулмонов, Анвар Азимов, Элбек Файзиев, Шаҳбоз Тошбадалов сингари актёр ва актирисалар ижро қилишган.

Фильм ижодкорлари:

Постановкачи режиссёр: Азамат Ахроров

Постановкачи оператор: Бахром Бердиев

Сценарий муаллифи: Ахрор Нурмухаммад

Бастакор: Jahongir.uz

Постановкаси рассом: Умида Ирматова

Шунингдек, мазкур фильмга саундтрекни ўзбек реп юлдузи Шохрух репер куйлаган бўлиб, қўшиқ ҳам тез кунда мухлислар ҳукмига тақдим этилади.

Бошқа янгиликлар