АсосийDunyo

Сербия-Венгрия чегарасида аксарияти Афғонистон ва Марокаш фуқаролари бўлган мингдан ортиқ мигрантлар қўлга олинди

'Сербия-Венгрия чегарасида аксарияти Афғонистон ва Марокаш фуқаролари бўлган мингдан ортиқ мигрантлар қўлга олинди'ning rasmi

Сербия полицияси Венгрия билан чегарада тартибсизлик уюштирган мингдан мигрантни қўлга олди. Улар орасида қуролланган шахслар борлиги аниқланган. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Ҳодиса 25 ноябрь, ярим тунда содир бўлган. Сербиянинг Хоргош қишлоғида қочқинларнинг ноқонуний лагери аниқланган.

“Қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодисага келсак, полиция дарҳол муносабат билдирди ва зарур чоралар кўрилди. Қўлга олинганларнинг аксарияти Марокаш ва Афғонистон фуқаролари”, – деган Сербия полицияси раҳбари ёрдамчиси Драган Васильевич.

Унинг сўзларига кўра, мигрантларнинг ёнидан автоматик қуроллар ва пистолетлар топилган.

Мигрантлар Сербиядан Евроиттифоқ давлатларига кириш учун транзит сифатида фойдаланмоқда.

    Бошқа янгиликлар