1

Андижонда автобус ва юк машинаси иштирокидаги аянчли ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 12:02
Андижонда автобус ва юк машинаси иштирокидаги аянчли ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Сал аввал бугун Андижонда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

ЙҲХББ маълумотига кўра, йўлда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 18 ноябрь кунидан буён йўлнинг бир томонида 1100 метр масофада таъмирлаш ишлари "Rezina Optima Standart" МЧЖ томонидан "Автомобиль йўллари тўғрисидаги" ЎРҚ-117-сон Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 342-сонли қарорининг 1-иловаси 13,14,15,16,18-бандларига зид равишда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилмасдан олиб борилаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қарама қарши томонидан ташкил этилган.

Юқоридаги қарор талаблари бажарилмаганлиги сабабли 26 ноябрь куни ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ж.А. "Isuzu" русумли автобусда бир томонлама ташкил этилган йўлда ҳаракатланаётиб, қуюқ туман тушганлиги ва кўриниш масофаси чекланганлиги учун "Howo" русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида 3 нафар автобус йўловчилари вафот этган, жами 31 нафар фуқаролар, жумладан юк автомобили ҳайдовчиси ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят қодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1