Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 бронза медалини кўлга киритиб, медаллар рейтингида 6-ўриндан жой олди.
Ўзбекистон делегациясига мусобақанинг иккинчи кунида медалларни дзюдочилар Феруз Садиов, Турсунпошша Нурматова ва ўқ отиш бўйича спортчимиз Сервер Ибрагимов олиб келди.
Мазкур рейтингни жами 49 та (20-17-12) медал билан ҳамон Хитой борқариб бормоқда. Буюк Британия ҳам иккинчи ўринни сақлаб қолди. Британияликлар ҳисобида 27 та (12-6-9) медал бор. Кучли учликдан Украина термаси 26 та (7-6-13) медал билан жой олди.






