АсосийJamiyat

"Бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди" Қашқадарёда совуқ қишда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиққанларга чоралар кўрилди

'"Бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди" Қашқадарёда совуқ қишда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиққанларга  чоралар кўрилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шахрисабзда ўтказилган тадбирда ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда тушган фотоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат бўлган.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирга ўқувчиларни олиб чиқиш кўзда тутилмаган. Шундай бўлсада, 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил этилган “Туморча” рақс тўгараги раҳбари ва ота оналарининг ўзлари таклифи билан чиқишган. Бу гуруҳ ”беш ташаббус” доирасида шаҳар босқичидан биринчи ўринни олиб, вилоят босқичида ҳам 29 ноябрь куни иштирок этиб келишган. Гуруҳ раҳбари ва ота-оналар танловда яхши баҳоланган рақсларини намойиш этишни ва уларнинг бу ютуқларини ташкилотчилар тамонидан эътироф этилишини исташган.

Қайд этилишича, шаҳар сектор раҳбарлари томонидан мусобақа ва танловларда яхши ўринларни олган ёшларни тадбирларда эътироф этиб бориш анъана тусига айланиб қолган. Шу сабабли тадбир ташкилотчилари таклифни маъқуллаб, уларга ҳам имконият беришган. 

" Улар ота-оналари билан гулхан атрофида бирга иссиқ кийимларда ўтиришган. (Бу ҳолат расм ва видеода ҳам акс этган) Фақатгина даврада уйнашда ва тақдирлаш жараёнида расмга олиш учун қисқа вақтда рақс кийимида бўлишган халос. Бу ерда ташкилотчиларни оқлашдан йироқмиз, фақат  тадбирга рақс тўгараги қизларини устози ва ота оналари ташаббусига кўра ютуқларини баҳам кўриш учун келишганини англашимиз зарур. 

Эслатиб ўтамиз, тадбирнинг асосий мақсади “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларга субсидия ва меҳнат қуролларини топширишдан иборат бўлган. Тадбир 17.30 да бошланиб ёшларнинг хоҳишига кўра гулхан атрофида кўнгилочар дастурга уланиб кетган ва кеч соат 19.30 да тугаган. 

Ижтимоий тармоқларда ёш қизларни юпун кийимда тадбирга мажбуран жалб этилганлигини билдирган ҳолда билиб билмасдан, ҳақоратомуз сўзлар билан муносабат билдирилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, ёшлар тадбирини ташкил этишда эътиборсизлик қилган масъулларга чоралар кўрилди ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди. Барчадан узр сўраган ҳолда, жамоатчиликни кескин танқидига олиб келадиган бундай ҳолатларга бошқа йўл қўймаслигимизни маълум қиламиз ва бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди", - дейилади ҳокимлик баёнотида.

    Бошқа янгиликлар