1

Дунёдаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

ДУНЁ 13.09.2016, 10:33
Теглар: Доллар
Дунёдаги энг қиммат чойнак 3 миллион долларга баҳоланди

Лондон шаҳрида дунёдаги энг қимматбаҳо чойнак намойиш этилди. Унинг нархи эса 3 миллион долларга баҳоланди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Egoist деб номланган тилла чойнак Scavia итальян фирмаси заргарлари томонидан яратилди. Уни безатиш учун 1,6 мингдан ортиқроқ бриллиант ва 388 та рубин тоши ишлатилди. 

Чойнакнинг марказига 6 каратли рубин ўрнатилган, қопқоғини эса яна бир қимматбаҳо металл 20 каратли қимматбаҳо тош безаб турибди. 

Мазкур чойнак Chitra коллекциясига киради. Бу коллекциядан, шунингдек 1700 га яқин ўзига хос ошхона идишлари ва анжомлари ўрин олган. Уларнинг орасида Уинстон Черчилнинг қизига тегишли бўлган кумуш чойнак ва пиёлалар, Хитойдаги Сун империяси даврига мансуб бўлган идишлар мажмуаси ҳам бор. 

Бунгача эса Sotheby's аукционида 2 миллион долларга сотилган чойнак энг қиммат чойнак ҳисобланган эди.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

14.09.2021, 17:36

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

30.08.2021, 16:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 1.29 сўмга ошди ва бир доллар 10 653.18 сўмни ташкил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1