1

Тошкентдаги масжидлардан бири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти шарафига номланди

ЖАМИЯТ 13.09.2016, 11:08
Теглар: Тошкент, Ислом Каримов
Тошкентдаги масжидлардан бири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти шарафига номланди

Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидаги жомеъ масжидининг янгиланган биноси тез кунларда ниҳоясига етади. 

Мазкур масжиднинг таъмирлаш ишларига Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи бошчилик қилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram`даги саҳифасида шундай дейди:

“Азизлар, Зулҳижжа ойининг ушбу муборак кунларида хушхабар билан сизлар ила ўртоқлашмоқчиман. Тошкент шаҳримизнинг энг қадимий масжидларидан бири бўлмиш, “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган жомеъ масжидининг янгиланган биноси қурилиши тез кунларда ниҳоясига етади. Масжиднинг биноси 2015 йилнинг баҳор ойида содир бўлган ёнғин натижасида деярли буткул вайрон бўлган эди. 

Ушбу масжидни қайта тиклашдек савобли ишни бажариш баҳтини мен ва турмуш ўртоғимга насиб айлагани учун меҳрибон Парвардигорга беадад шукроналар ва ҳамду-санолар айтаман.

Мамлакатимиз диний уламолари ҳамда кенг жамоатчилик таклифига биноан намозгоҳга “Ислом ота” жомеъ масжиди номи берилди.

Аллоҳ таолодан раҳматли отамнинг диний қадриятларни тиклаш, Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва эл фаровонлиги йўлидаги солиҳ амалларини қабул айлаб, Ўз мағфиратига олиши ҳамда охиратларини обод этишини илтижо қиламиз.

Масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг сўнгида бошланиб 9 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Энди масжидда 560 киши намоз амалларини адо этиши мумкин. 

Масжиднинг асосий биноси баландлиги 22,1 метрни ташкил этувчи гумбаз, 36,65 метрлик катта минора ва ҳар бирининг баландлиги 10,82 метр бўлган тўртта кичик миноралардан иборат.

Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қайта тиклаш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилдилар. Масжид биносининг ички ва ташқи томонларидаги кўплаб нақшлар ҳам Марказий Осиё меъморчилик мактаби анъаналарига мансуб ҳолда яратилди. Масжид ичкарисида гумбаз ва деворларга муқаддас Қуръони Карим оятлари малакали ҳаттотлар томонидан ганч билан ишланиб ёзилган.

Янги қурилган мажмуада кутубхона ва таҳорат хоналари ҳам барпо этилди. Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди”.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1