АсосийJamiyat

Фарғонадаги газ "заправка"лар ёпилди

'Фарғонадаги газ "заправка"лар ёпилди'ning rasmi

Фарғонадаги автомобилларга газ қўйиш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ ахбороти хабар қилди. 

Маълум қилинишича, об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис уларга табиий газ етказиб бериш долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бугун 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.

"Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар