Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкент аэропортига йўналтирилди

ЖАМИЯТ 09.12.2022, 09:10
Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкент аэропортига йўналтирилди

Москва-Самарқанд йўналишидаги SU1874 самолёти Самарқанд аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда "Новости Ташкентского Неба" каналида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, самолётнинг қўна олмаслигига аэродром йўлаги қордан тозаланмаганлиги сабаб бўлган. Шунга кўра, парвоз Тошкентга йўналитирилган. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал кучли қор сабаб Минск ва Бокудан Тошкентга қараб учган самолётлар Самарқандга қўнгани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1