АсосийJamiyat

Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун тарғибот ишлари бошлангани айтилмоқда (видео)

'Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун тарғибот ишлари бошлангани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун катта тарғибот ишлари бошлангани айтилмоқда.

Метроларда, ўзбеклар кўп юрадиган жойларда Россия фуқаролиги берилишини айтиб, урушга чақиришмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу борада видеоҳавола ҳам тарқалди.

Шундан сўнг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муҳим огоҳлантириш эълон қилди. 

Огоҳлантиришда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган, дейилади агентлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар