АсосийJamiyat

Фарғона водийсидаги йўловчи поездлари ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

'Фарғона водийсидаги йўловчи поездлари ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди'ning rasmi

Реконструкция ишлари сабаб 11 декабрь куни бир қатор поездлар жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда "Ўзтемир йўлйўловчи" хабар қилди.

Қайд этилишича, 11 декабрь куни Қўқон—Бувайда бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши юзасидан қуйидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

10 декабрь куни 126-сонли Хива—Андижон йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд Хива бекатидан Поп бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади, кейин 11 декабрь куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатни давом эттиради:

  • Поп 15:47 — Наманган 16:44 — Андижон 19:57.

126-сонли Хива—Андижон йўналишида Қўқон ва Марғилон учун чипта харид қилган йўловчилар Поп шаҳридан мазкур манзиллар вокзалигача автобуслар томонидан бепул элтиб қўйилади.

11 декабрь куни 60-сонли Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Тошкент 07:55 — Поп 11:33 — Наманган 12:17 — Андижон 14:13

11 декабрь куни 59-сонли Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Андижон 15:13 — Наманган 17:09 — Поп 17:51 — Тошкент 21:45

11 декабрь куни 62-сонли Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Тошкент 17:22 — Поп 21:02 — Наманган 21:58 — Андижон 00:07

11 декабрь куни 61-сонли Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Андижон 05:50 — Наманган 07:46 — Поп 08:28 — Тошкент 12:14

Изоҳ: 2022 йилнинг 11 декабрь куни йўловчи поездлар Қўқон ва Марғилон бекатларидан ҳаракатни амалга оширмайди.

    Бошқа янгиликлар