АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик мураббий "Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди

'Ўзбекистонлик мураббий "Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди'ning rasmi

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида пара таэквондо бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтди.

Йилнинг сўнгги йирик мусобақаси якунида энг яхшилар ҳам эътироф этилди.

Ушбу тадбирда пара таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан 102 та давлат орасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, якуний 3 номзод орасида ҳамюртимиздан ташқари Бразилия ва Мексика терма жамоалари мураббийлари ҳам жой олган эди. 

Маълумот учун: Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари жорий 2022 йилда 10 га яқин нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этди ва уларда 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза, жами 38 та медалга сазовар бўлди.

    Бошқа янгиликлар