АсосийJamiyat

Намангандаги тамаддихонада қиморхона ташкил этилгани аниқланди

'Намангандаги тамаддихонада қиморхона ташкил этилгани аниқланди'ning rasmi

Наманган вилояти Норин туманидаги кафеларнинг бирида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил этилиб келингани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Норин туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли тамаддихонада қонунга хилоф равишда, шу туманда яшовчи фуқароларни жалб қилган ҳолда қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тамаддихона кўздан кечирилганидан жами 5,3 миллион сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар