АсосийJamiyat

Фарғонадаги хонадонда ҳам портлаш бўлиб, бир киши вафот этди

'Фарғонадаги хонадонда ҳам портлаш бўлиб, бир киши вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган хонадонда газ чақнаши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 12 декабрь куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар ФВБнинг "101" қисқа рақамига Алишер Навоий мавзеси 101/13-уйда яшовчи 31 ёшли Д.Н. яшаш хонадонида газ чақнашидан вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Д.Н. хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган. Оқибатда Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. У билан бирга бўлган укаси Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари орлиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги хонадонлардан бирида ёнғин чиққани ва бир киши воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар